“Хумо аренаси”га ташриф

Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шахрида жойлашган  “ХУМО АРЕНА” жаҳоннинг барча талабларига мос равишда барпо этилган замонавий муз саройи. Институтимиз ректорининг 2019 йил 20 апрелдаги ва "Гидромелиорация" факультети деканининг 2019 йил 20 апрелдаги “Гидромелиорация" факультети талабаларининг Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, “Хумо аренаси” ва “Тошкент сити” (“Тошкент Cити”)га ташрифи юзасидан режа-жадвали”га мувофиқ 2019 йил 22 ноябрь куни “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” таълим йўналиши 1-босқич 109-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Б.Т.Аманов билан биргаликда “Хумо аренаси”га ташриф буюришди.

Муз мажмуасининг инфратузилмаси томошабинлар уч қаватда ўтирадиган 12 500 ўринлик катта муз аренасида томошабинга мўлжалланган машқлар учун муз аренаси, азиз меҳмонлар учун ўта қулай матбуот маркази, конференция зали, спорт анжомлари дўкони, фитнес ва болалар учун ўқув-кўнгил очар ҳудуддан иборат эканлигини талабалар томонидан саёхат давомида юқоридаги маълумотларга эга бўлдилар ва саёҳатдан мамнун бўлдилар. Янги мултифункционал муз мажмуаси – Ўзбекистон учун эксклюзив лойиҳа ва бугунги кунда азим шаҳарнинг энг яхши  спорт-маданият маркази деган номга сазовор бўлмоқда. Талабалар саёҳат давомида илм-фанни чуқур ўзлаштириш ўз келажаги ва мамлакат тараққиёти учун катта ҳисса бўлишини  англаб етдилар.

 

«Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш» кафедраси доценти Баxодир Аманов аxбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов