Сув ресурсларини бошқаришдаги ҳамкорлик

   Жорий йилнинг 23 ноябрь куни “Барқарор ривожланиш бўйича инновация ва илмий тадқиқотлар Кластери”га Швейцария давлатининг ADED-Барқарор ривожланиш ассоциациясининг раҳбари ҳамда асосчиси Жан-Марк Варидел ҳамда “Schoolwater” лойиҳасининг координатори Мартон Бенче Красзнаи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Инновация Кластери билан ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида институтга ташриф буюрдилар. Учрашувда  ТИҚХММИ халқаро ишлар бўйича проректори профессор А.Салохиддинов, Марказий Осиё Минтақавий Экологик марказининг Ўзбекистондаги директори Ш.Умарова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқаро Оролбўйи инновация марказининг мелиорация ва сув хўжалиги бўлими мутахассиси И.Асанов ҳамда инновация кластери менежери М.Реймовлар иштирок этдилар. Учрашувнинг асосий мақсади COVID-19 пандемия шароитида Оролбўйи минтақаси аҳолисини сув тежамкор технологиялари ёрдамида тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда сув билан боғлиқ муаммолар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат.

Учрашув давомида меҳмонларга ТИҚХММИ ҳамда Инновация Кластери тўғрисида маълумотлар, эришилган ютуқлар ва хорижий ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилаётган ҳалқаро лойиҳалар тўғрисида маълумотлар берилди. Учрашув сўнгида томонлар келгусида ҳамкорликда қўшма лойихаларни биргаликда амалга ошириш ҳамда жорий қилиш бўйича келишиб олдилар.   Инновация Кластери менежери М.Реймов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати