Қўл жангида баланд келган қўллар

Армрестлинг – икки иштирокчи ўртасида бўладиган қўл жанги турларидан бири. “Ёшлар ҳафталиги” доирасида спортнинг бу тури бўйича 5 та вазн тоифасида мусобақалар ташкил этилди. Натижалар билан танишамиз.

90 - кг вазн тоифасида

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети талабаси Тоғайназаров Абдумалик 3-ўринга, Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети талабаси Керимқулов Мерибек 2-ўринга, “Гидромелиорация” факультети талабаси Пирматов Хислат 1-ўринга лойиқ кўрилди.

80 - 90 кг вазн тоифасида

3-ўринни “Ер ресурсларини бошқариш” факультети талабаси Маматов Машраб, 2-ўринни “Гидромелиорация” факультети талабаси Нурмаматов Сирожиддин 1-ўринни “Гидромелиорация ишларини механизациялаш” факультети талабаси Акбаралиев Азим эгаллади.

70 - 80 кг вазн тоифасида

3-ўрин “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талабаси Сотволдиев Хайитбойга, 2-ўрин “Ер ресурсларини бошқариш” факультети талабаси Алияров Жамшидга, 1-ўрин “Ер ресурсларини бошқариш” факультети талабаси Сайфиев Мирхомидга мушарраф бўлди.

60 - 70 кг вазн тоифасида

3-ўринни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети талабаси Амиров Муҳриддин, 2-ўринни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талабаси Хакимов Ислом, 1-ўринни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талабаси Амаджонов Музроб ишғол этди.

50 - 60 кг вазн тоифасида

3-ўринни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети талабаси М. Эгамбердиев, 2-ўринни “Гидротехника қурилиши” факультети талабаси Толибов Авазмат, 1-ўринни эса “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети талабаси Авалбоев Санжар эгаллади.

Ғолиб бўлган талабалар “Ёшлар ҳафталиги” тақдирлаш маросимида институт раҳбарияти ва Ёшлар иттифоқи ҳамда институт касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов