Илмга бахшида умр

Узоқ йиллардан буён институтимизнинг "Гидромелиорация" факультетида декан ўринбосари сифатида самарали фаолият юритиб келаётган Усманов Наил Каюмович 25 апрель санасида ўзларининг 72 ёшини қаршиладилар. Наил Каюмович нафакат олим, бағрикенг, ширинсўз устоз-мураббий ҳамдир. Институт ректори номидан факультет декани табриги ва жамоанинг эсдалик совғалари топширилди.

Эл-юрт ҳурматини мерос қилиб бўлмайди. Унга фақат умр бўйи ҳалол, фидокорона меҳнат қилиб, ёниб яшаган кишиларгина эришади. Наил акани мана шундай кишилар тоифасидан эканлигингиздан бутун жамоамиз ва дўст-убиродарларингиз, яқинларингиз фахрланади. Тошкент ирригация ва қишоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Гидромелиорация" факультети жамоаси Наил акага Оллоҳдан узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва мамлакатимиз равнақи йўлида олиб бораётган келажак фаолиятингизда куч-қувват ва улкан зафарлар тилашди.

           Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов