Ўзаро тажриба алмашиш тараққиёт асосидир
2021 йилнинг 23 апрель куни Наманган муҳандислик технологиялари институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари проректор бошчилигида тажриба алмашиши, эришилаётган ютуқлар билан танишиш мақсадида институтимизга ташриф буюришди. Ташриф давомида институтимизнинг факультетлари, лабораториялари ва бўлимларида бўлишиб, ўқув-методик, илмий-тадқиқотлар, ўқитишнинг замонавий технологияларининг амалга оширилиш жараёни билан танишдилар. Меҳмонлар институтимизда биринчи курсларнинг кредит-мудул тизимида ўқиш жараёни билан танишишга алоҳида эътибор беришди. Ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этишда ўзаро ҳамкорлик, ютуқлар билан ўртоқлашиш, тажриба алмашиши ҳар икки томон учун манфаатли эканлиги яна бир бор қайд этилди. Ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати