Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги академик Ф.Н Русанов номидаги Тошкент “Ботаника боғи”га ташриф

Бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Гидромелиорация факультети “Сув таъминоти муҳандислик тизимлари” таълим йўналиши 106- гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Г.Т. Ахмеджанова раҳбарлигида Тошкент “Ботаника боғи”га ташриф буюрдилар. Ботаника боғи республика миқёсида ўсимликларни интродукция қилиш (илгари ўстирилмаган янги ўсимликларни ўстириш, иқлимлаштириш ва улардан хўжаликда фойдаланиш) масаласини ўрганиш ва ишлаб чиқиш илмий маркази ҳисобланади. Ҳозирги кунда у ерда 2 мингдан ортиқ ўсимлик коллекциялари мавжуд бўлиб, бу ўсимликлар Осиё ва Европа мамлакатлари, Кавказ, Узоқ Шарқ ўлкаларидан, Шимолий Америка, Хитой ва Ўрта денгиз бўйидаги мамлакатлардан келтирилган. Ташриф мобайнида талабалар “Ботаника боғи”даги дарахтлар ва ўсимликларни кўриб ўзларига керакли маълумотларни олдилар ва тоза ҳаводан бахраманд бўлдилар.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати