3 - Талабалар турар жойида талаба - ёшлар   ўртасида '' Ёшлар тарбиясида китобнинг ўрни ва Моҳи Рамазон ойининг моҳияти '' мавзусида ўтказилган тадбир

"Ёшлар тарбиясида китобнинг ўрни ва  Моҳи Рамазон ойининг моҳияти" Интеллектуал ёшларни шаклланишида китобнинг янада аҳамятини ошириш, уларни китоб уқишга қизиқтириш ва шу орқали мустақил фикр мулоҳаза қилиш, жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларидан баҳраманд этиш муоммосини топишда пирезидентимиз Ш. Мирзиёйевнинг  2017-йил 12-январдаги ''Китоб маҳсулотарини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолаасси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш буйичаб комиссия тузуш тўғрисида''ги  фармойишлари ўта долзарб ва ижтимоий -иқтисодий аҳамияти жиҳатидан тарихий воқеа бўлди, деб ҳисоблаймиз . Чунки китобга бўлган халқ китоб мутолааси доим инсонларни эзгуликка етаклайди. 3 - Талабалар турар жойида талаба - ёшлар   ўртасида '' Ёшлар тарбиясида китобнинг ўрни ва Моҳи Рамазон ойининг моҳияти '' мавзусида ўтказилган тадбирда ҳам айнан китоб мутолааси ҳақида сўз борди.

Ўз маьрузаси билан иштирок этган Тошкент шахар Учтепа тумани Абу Талҳа Жомий масжиди имом ҳатиби Амруллоҳ Пармонов талаба - ёшларга китоб мутолааси  билан бир қаторда Моҳи Рамазон ойининг моҳияти ҳақида ҳам маьруза қилди. Бу ойда мусулмонларнинг ҳайру-саховати, меҳр-муруввати ҳар қачонгидан кўра жўшиб ҳимматлари юксалиб, шижоатлари тўлқинланиб  кетади. Шунинг учун Рамазонда мўмин-мусулмонлар орасидаги меҳр-оқибат, аҳиллик, биродарлик, бағрикенглик туйғулари мустаҳкамланади . Бу ойда куррайи заминга бутун борлиқдан раҳмат нурлари мағфират нурлари ёғилади. Тадбир якунида барча талабаларга бадиий илмий ҳамда тарбиявий аҳамиятга эга бўлган 60 дан ортиқ китоблар совға қилишди.

Шу билан қаторда барча талаба ёшларга тарбиячи педагок А. Ҳайитова томонидан  ифторлик дастурхони ташкил қилинди. Қизларимиз ҳавас билан пиширган 15 хилдан ортиқ таомлар ва ширинликлар  талабаларга улашилди. 2021-йил 24-апрел куни  3 - Талабалар турар жойида Учтепа тумани имоми Абу Талҳа Жомий масжиди имом ҳатиби Амируллоҳ Пармонов Моҳи Рамазон ойида режалаштирилган бу тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Барча талаба-ёшлар бунақа тадбирларни давомлий ва шу каби маьрузалар ойига бир марта ўтилишларини  таклиф қилдилар.

                Ахборот берувчи 3 ТТЖ тарбиячи педагоки А.Ҳайитова 

  ТИҚХММИ матбуот хизмати