Билимли талаба – фан олимпиадасида синалар
2021 йил 16-17 апрель куни “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасида Республика фан олимпиадасининг “Молия ва кредит” фанидан 1-босқичи Б-208 хонада ва “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” фанидан 1-босқичи Б-225 хонада ёзма, тест, масала ва оғзаки шаклда юқори савияда ўтказилди. Бундан ташқари, кафедра катта ўқитувчиси М.Рахматалиев раҳбарлигида “Статистика” фанидан институт сайтига moodlе тизими орқали online олимпиада ўтказилди.
Олимпиада фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган талабларни тақдирлаш мақсадида 2021 йил 23 апрель куни соат 11-00 да Б-06 хонада тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Ғолибликни қўлга киритган 206 гурух талабаси М.Абдуллаева ҳамда Ж.Мўйдиновлар баддий китоблар ва фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Талабаларнинг олдинги йилларга нисбатан Республика фан олимпиадаси танловига бўлган қизиқиши юқори эканлигини талабаларнинг иштироки кўплигидан ҳам кўриниб турибди. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан 2-босқичига энг юқори балл олган талабалар тавсия этилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати