Бешта муҳим ташаббус доирасида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз ёшлари маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди. Ушбу ташаббусларнинг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, ўтган давр мобайнида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. 2021 йил 24-апрель куни ЕРБ факултетининг 414 –КТ-ер тузиш ва ер кадастри йўналиши талабалри ўртасида шахмат-шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада М.Норқобилов ҳакамлик қилди. Рустамова Д.1-ўрин, Минасипов Б. 2-ўрин ва Н.Рахимжонова 3-ўринни эгаллашди.
Гуруҳ мураббийи З.Хафизова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати