Адибга эхтиром!

2020 йилнинг 26 март куни институтимиз профессор-ўқитувчилари З.Исмоилова, З.Ҳафизова, С.Шарипов ҳамда Д.Хурсандовалар пойтахтимизнинг сўлим "Адиблар хиёбони"га ташриф буюришди. Яқиндагина президентимиз томонидан очиб берилган мазкур хиёбон ўзининг гўзаллиги, кўрку-таровати билан пойтахтимиз марказидаги ажойиб масканга айланган. "Адиблар хиёбони"ни айланар экакнмиз гўёки ўзбек адабиёти оламининг мутафаккир Мир Алишер Навоий  замонидан то ҳозирги кунгача бўлган шукуҳини ҳис этдик. Tашриф чоғида институтимиз профессор-ўқитувчилари томонидан ўзбекнинг буюк шоири Абдулла Орипов ҳайкали пойига гул қўйилди. Эндиликда идиб ижодини оммалаштириш юзасидан  институтимизда кўплаб ишлар амалга оширилиши режалаштирилди. Институтда Абдулла Орипов музейи, ижод хонаси,  адби ижодига бағишланган турли тадбирлару онлайн вебинарларни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар шулар жумласидландир. Ташриф  якунида олам-олам таъсуротлар билан институтга қайтдик.

 

Зуҳриддин Ҳайдаров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ахбороти