Институтимиз ёшлари Ideathon 2021 ғолиби бўлишди

Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта ташаббусда акс этган барча йўналишлар - маданият-санъат, спорт, ахборот технологиялари, китобхонлик, тадбиркорликни қамраб олган «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Тадбир жорий йилининг 20-25 май саналарига қадар давом этди. Ушбу фестивал ўзига ёш IT-мутахассисларни Project Х ideaton лойиҳасида жамлади. Дастлаб саралаш босқичида 64 наминантлардан фақатгина 4 лойиҳа финал босқичига қабул қилинди. Ушбу кўрик танловда ёшлар экология, солиқни-сақлаш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва таълим соҳалари бўйича ўз инновацион лойиҳаларини таклиф этдилар. Ушбу  финал босқичи иштирокчилари ўртасида институтимизнинг магистрантлари Юсупов Муҳаммадсодиқчон, Муталов Алишер, Гуламова Адолат, “ТЖИЧАБ” кефдерасининг ассистент Исмоилов Сарвар ва докторанти Озодов Эзоздан ташкил топган “Defuse-IT” жамоаси ўз лойиҳаси билан иштирок этиб  фахрли 1 ўрини эгаллади ва 20 миллион сўм миқдоридаги пул  мукофотни қўлга киритишди.

“Defuse-IT” лойиҳаси “ТЖИЧАБ” кефдерасининг “А&Б энгинееринг” пилот кафедрасида ишлаб чиқилган бўлиб, махсус сув тозалаш коструксияси ва автоматик масофадан бошқариш тизимини ўз ичига олган. Айтиб ўтишимиз жоизки бизнинг институтимиз жамосининг лойиҳаси Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор  Алишер Садуллаев томонидан ўзининг Инстаграм саҳифасида алоҳида эътироф этилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати