Чет тили фанидан имтиҳон
Институт ректорининг 2019 йил 28 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳамда Беруний, Навоий ва Ислом Каримов Давлат стипендияларига номзодларни саралаш тўғрисида»ги 529-А/Ф-сонли буйруғига асосан 25 июнь куни Чет тили фанидан имтиҳон ўтказилди. Имтиҳонда 2 нафар докторантлар, 7 нафар магистратура мутахассислигида таълим олувчи 1-босқич магистрантлар, ҳамда 46 нафар бакалавр (кундузги шаклда) таълим олувчи 2-3-босқич талабалари иштирок этишди. Имтиҳон соат 10:00 да бошланиб, соат 13:50 да ўз ниҳоясига етказилди. Факультетлардан берилган номзод талабаларга инглиз, немис, француз тиллари бўйича комиссия аъзолари томонидан 3 босқичли саволлар берилди ҳамда баҳолаб борилди. Имтиҳон жараёни комиссия аъзолари назорати остида адолатли тарзда ўтказилди. Талабалар ва магистрлардан ҳеч қандай эътирозлар бўлмади. Якуний натижалар эса имтиҳон комиссия раиси билан маслаҳатлашган ҳолда талабалар ва магистрлар тақдим этган IELTS сертификатлар, имтиҳонда топширган натижалари умумлаштирилиб, қолган фанлардан имтиҳонлар тугагач Институтимизнинг навбатдаги Илмий Кенгашида эълон қилинади. Муносиб номзодларнинг ҳужжатлари 2-босқичда иштирок этиш учун юқори натижаларга кўра саралаб олинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборилади. Эслатиб ўтамиз 2019 йил 26 июнь куни Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ва Ўзбекистон тарихи фанларидан имтиҳонлар ўтказилади. Сиз ҳам ташриф буюриб жараённи кузатишингиз мумкин.
Институт ёшлар иттифоқи етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов