Магистрлик иши ҳимоя қилинди

25 - июнь куни "Экология ва сув ресурсларини бошқариш" кафедрасига қарашли «Сув кадастри ва СРСФ» хамда «Атроф-муҳит муҳофазаси» йўналиши магистратура мутахассислиги талабалари Махмудова У, Турсунова Ш., Оллониёзов С. ва Ахророва П., Исламова Г., Шоэргашева Ш.лар Ўзларининг илмий магистрлик диссертацияларини ДАК азолари ва профессор-ўқитувчилар олдида муносиб ҳимоя қилдилар, уларнинг орасида, таянч доктарантурага Оллониёзов С., Махмудова У., Шоэргашева Ш.ларга тавсия берилган бўлса, Исламова Г. ишларини Қорақалпоғистон ва Хоразмда жорий этиш учун амалий ёрдам берилишини таъкидлади. Илмий раҳбар ва кафедра ўқитувчилари билан биргаликда юқоридаги магистрларнинг шу кунга етишида проф.Икрамов Р.К. ва доц.Нигматий С. ҳиссалари жуда катта бўлган, шу муносабат билан кафедра ўқитувчилари ва магистрлари томонидан ушбу устозларга миннатдорчилик билдирилди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов