“Қишлоқ xўжалигини энергия таъминоти” факультети мураббийлар кенгаши раиси ҳисоботи

Ҳисоботнинг мазмун-моҳияти битта бўлса ҳам унинг натижаси ҳар хил бўлади. Бу борада баъзи факультетлар ўрнак бўлса, баъзиларида камчиликлар бўлиши табиий. Институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р. Чориев декан ўринбосарлари билан мураббийларнинг ҳисоботи ҳам ўзига хос бўлишини таъкидлади. Шунингдек, тарбия масаласига ким бўлишимиздан, қандай вазифада ишлашимиздан қатъи назар ҳаммамиз масъул эканимизни ёддан чиқарманг, - дея қайд этди.

2020 йилнинг 23 июнь куни институтда 2019-2020 ўқув йилида маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий ишлар юзасидан "Қишлоқ xўжалигини энергия таъминоти" факультети мураббийлари кенгаши раиси У.Халиқназаровнинг ҳисоботи эшитилди. Мазкур ҳисобот йиғилишида факультет декани бошчилигида барча мураббийлар иштирок этишди. Ҳисобот йиғилиши ЗООМ платформаси орқали масофадан туриб амалга оширилди. Шунингдек, мазкур йиғилишда институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев, институт Бош мураббийи З.Исмоиловалар ҳам иштирок этди, институт ёшлар иттифоқи етакчиси А.Бердимуродов, Ёшлар билан ишлаш ва маънавият маърифат бўлим бошлиғи З.Хайдаров хамда институт хотин-қизлари қўмитаси раиси З.Хафизовалар иштирок этишди.

Якунланган ўқув йилида "Қишлоқ xўжалигини энергия таъминоти" факультетида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий ишларнинг амалга оширилганлиги ҳолати ҳамда мазкур йўналишда қилинган ишлар сарҳисоби бўлди. Ҳисоботда факультет бош мураббийи томонидан ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар, гуруҳ мураббийларининг йил давомидаги фаолияти, карантин шароитида мураббийларининг талабалар билан масофадан туриб ишлашида эришилган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтилди. Ҳисобот эшитилгандан сўнг жараён савол-жавоб тарзида давом этиб, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев, институт Бош мураббийи З.Исмоилова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров, институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси А.Бердимуродов томонидан берилган саволларга жавоб берилди. Ҳисоботякунидагуруҳмураббийларинингтаклифвамулоҳазалариэшитилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати