Амалиёт давридаги ташаббус

Ёшларимиз маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида институтимизнинг «Жисмоний тарбия» кафедра ўқитувчилари томонидан институтимиз илмий марказида Геодезия фанидан «Ер ресурсларини бошқариш» ва «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультетлари 1 - чи курс талабалари дала ўқув амалиётини олиб бориш жараёнига ташриф буюришиб талабалар ўртасида эрталабки бадан тарбия ва спорт ўйинлари ташкил этишди. Институтимизда талаба ёшлар билан ишлашнинг тизимли йўлига асос солинмоқда.

«Геодезия ва геоинформатика» кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов