Кўчма машғулот ва экскурсия

2019 йилнинг 23 сентябрь куни  Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Боғи-шамол кўчасида жойлашган “Туронэлектромонтаж” АЖ ишлаб чиқариш корхонаси базасида 5313200 - Техника ва  технологияларнинг техник  экспертизаси ва маркетинги (Электр ва  электрон техникалар) таълим йўналиши 1-босқич 107, 108- гуруҳлари талабалари учун кўчма машғулот ва экскурсиялар ташкил қилинди. 

Машғулотларда “Электротехника ва мехатроника” кафедраси профессор-ўқитувчиларидан: Ш. А. Шоюсупов, А.У. Гаппаров ва О.А. Назаровлар фаол иштирок этишди. Корхона вакилларидан етакчи муҳандис – участка бошлиғи Бурхонов С.Ғ. талабаларга амалий билим ва кўникмалар беришди. Илм ва ишлаб чиқаришнинг бирлигига ҳозирданоқ амал қилиб бориш талабаларда кўникмаларнинг ҳосил бўлишига хизмат қилади.

 

"Электротехника ва Мехатроника" кафедраси ассистенти Аброр Ботиров ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов