Ибратли кенгаш
2019 йил 25 январда "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг 3-босқич талабалари, ЕРБ факультетининг декани доц. Ш. Нарбаев, "Ердан фойдаланиш" кафедраси мудири доц. А. Бобожонов ва кафедралар ўқитувчилари билан биргаликда "Қариндошлар орасидаги никоҳларни салбий таъсири" мавзусида умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Тошкент шаҳар Репродуктив саломатлик марказининг директори Д. Вохидова, ушбу марказнинг малакали шифокори З. Юлдашевалар қатнашдилар. З. Юлдашева 2014 йил 1 августдаги 2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисини репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш тўғрисида маълумот бериб ўтди. Ундан ташқари Қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибати натижасида ногирон болаларнинг дунёга келиши ва ўлим билан тугаши тўғрисида гапириб ўтди. Шундан сўнг талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларини бериб музокара ўтказилди.
Институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси З.Хафизова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов