Республика талаба-ёшлар фестивали

Юртбошимиз томонидан илгари сурган,  бешта муҳим ташаббус доирасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Шарипов томонидан  “Республика талаба-ёшлар фестивали”  тантанали равишда очиб берилди.  Байрамона концерт дастуридан кейин спорт мусобақаларига старт берилди. Мини-футбол бўйича Республикамиздан 5 нафар (Тошкент, Фарғона, Қашкадарё, Нукус) терма жамоалари ўртасида муросасиз беллашув бўлиб ўтди. Мусобақа айланма шаклда ўтказилди. Ғолиб жамоалар қуйидагича аниқланди.

1-ўрин 10 очко тўплаб голлар ҳисобида ТИҚХММИ терма жамоаси

2-ўрин 10 очко тўплаб Қарши МИИ терма жамоаси

3-ўрин 6 очко тўплаб Фарғона ДУ  терма жамоаси

Ёшлар фестивали якуний қисми байрамона кўтаринки руҳда Туркистон санъат саройида бўлиб ўтди. Ҳар соҳа ғолиб жамоаларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирладилар. Фестивал жараёнини оммавий ахборот воситаларидан Ёшлар телеканали, Ўзбекистон-24 ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритилиб борилди.

“Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси мудири М.Норқобилов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов