Талабалар руҳияти ҳақида руҳиятшунос

   26–ноябрь куни ТИҚХММИ “Б” корпус маърузалар залида Гидромелиорация факультети 1 – курс талабалари билан институт психологи иштирокида учрашув ташкил этилди.Учрашувдан мақсад институт психологи фаолияти билан талабаларни таништириш ва тарғибот қилиш эди.Учрашувни ГМ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О. Ҳабибуллаев ўз кириш сўзи билан очиб, сўз навбатини институт психологига берди.Институт психологи Муҳайё Камолхоновна Мухамедова талабаларга “Институт психологининг фаолияти” мавзусида тақдимот қилди ва психологнинг бошқа мутахассислардан фарқи ҳақида талабаларга маълумот берди. Шу билан бирга институт психологининг институтда олиб борадиган фаолияти турлари билан таништириб ўтди.Учрашувда танишув тренинги ва “Расмли тест” орқали талабаларнинг характер хусусиятини аниқлаш тести ўтказилди.Тадбирда психологнинг инсон ҳаётидаги тутган ўрни ҳақида ГМ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини О, Ҳабибуллаев ва факультет ёшлар иттифоқи етакчиси А. Ҳамидовлар ўз фикрларини билдириб ўтишди.Йиғилиш сўнгида талабалар институт психологига ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.“Институт психологи фаолияти” тўғрисидаги варақалар тарқатилди ва барча талабаларга “Психолог маслаҳати” каналига аъзо бўлиш тавсия қилинди.Шу билан қизғин тарзда тадбир ўз якунига етди.

    

 

ТИҚХММТ матбуот хизмати