Руҳият талқинларида
2020 йил 26 ноябрь куни соат 13:30 да Б-ўқув биноси Маърузалар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети 1-курсга қабул қилинган талабалари билан Институт психологи Муҳаммедова Муҳайё Камолхоновна билан учрашув ўтказилди. Тадбирда факультет декани Р.Хакимов кириш сўзи билан очиб бериб, 1-курс талабаларини Институт ички-тартиб қоидалари, факультетда ташкил этилаётган ўқув жараёни мазмун-моҳияти, талабаларнинг одоб-аҳлоқ қоидалари тўғрисида тушунтириш олиб борди. Институт психологи Муҳайё Муҳаммедова талабаларга психологнинг вазифалари, психологик тренинглар, талабалар билан индивидуал суҳбатлар ўтказиш тартиблари хусусида маслаҳатлар ва тушунтириш ишларини олиб бордилар. Тадбир қизғин савол-жавоблар асосида бўлиб ўтди.
ТИҚХММИ ахборот хизмати