5 ташаббус – 5 имкон шиори остида декан кубоги ўтказилди

   Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган 5 та муҳим ташаббус доирасида 2-ташаббус, спорт мусобақалари бўйича “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети раҳбарияти томонидан “Декан кубоги-2020” ташкиллаштирилди. Унда факультетнинг 1-босқич талабалари спортнинг 5 та тури футбол, волейбол, стол тенниси, шаҳмат ва шашка турлари бўйича қатнашишди. Спорт мусобақасига 1-босиқч талабаларининг 100 нафардан ортиғи иштирок этишди. Мусобақа сўнгида ғолиб бўлганлар тақдирландилар. Фаол иштирок этганлар ҳам тақдирланишди. 

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати