«Ширин дастурхон» тўгараги
Кимки пазанда, демак арзанда. Бу нақл бежиз айтилмаган. 2018 - йил 23-ноябрь куни ТТЖ-3 тарбиячи педагоги Хаитова Азиза ва ҚХМ факультети хотин-қизлар раиси Холиқова Наргиза томонларидан ташкиллаштирилган «Ширин дастурхон» тўгараги ўз иш фаолиятини бошлади.
Шу муносабат билан талаба қизларни бош вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида факультетлар ўртасида «Чучвара тугиш» мусобақаси ўтказилди. Мусобақада қизларимиз ўзларини пазандалик маҳоратларини ишга солиб, совринли ўринлар олиш учун ҳаракат қилишди. Ҳакамлар ҳайъати азолари ГМ декани оринбосари Муқимов Байрамали, 3-ТТЖ тарбиячи педагоги Хаитова Азиза, ГМ факультети декани ўринбосари Раҳимов Нурбеклар томонидан талаба қизлар маҳоратларини бир овоздан одилона баҳолашди.
Фахрли 3-ўринни ЭФ ва Эк факультети талабаси Жўраева Анора ҳамда СХТE ва Б факультети талабаси Алимардонова Нозигул, 2-ўринни, ГМ факультети талабаси Маҳкамова Машҳура эгаллаган бўлса, олий ўрин ҚХМ факультети талабаси Акназарова Умидага насиб этди. Тадбирда фаол иштирок этиб, совринли ўринларни олган талаба қизларимиз хотин-қизлар қўмитаси Зулфия Хафизова томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
3 -ТТЖ тарбиячи педагоги Хаитова Азиза ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов