Жиноятларни жиловлаш
Жамият ҳаётига қутқу солувчи жиноятларга қарши кураш барча давлатларнинг диққат марказида туради. Жиноятнинг хиллари кўп бўлгани каби унинг илдиз ва шохлари ҳам бисёр. Уни жиловлаш тараққийпарвар халқларнинг орзуси. Шундай экан бундай йўсиндаги тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.
2018 - йил 25 - декабрь 3 - талабалар турар жойида талабалар турар жойи директори Зокиржон Юлиев ташаббуси билан Юнусобод тумани 1-сонли ИИБ бошлиғи подполъковник Азамат Нуриддинов ва 1-сонли ИИБ ХПБПИ бошлиғи Юсуф Собировлар «Диний экстремизим ҳамда жиноятга қарши кураш»мавзусида маъруза ўқиди. Талаба ёшлар орасида диний экстремизм ҳамда жиноятга қарши кураш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишининг олдини олиш мақсадида маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Маърузачи А. Нуриддинов мамлакатимизда диний экстремизм ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган амалий ҳаракатлар, байрамларда ичиб жиноят содир қилган талабалар ҳақида ҳаётий мисоллар билан айтиб ўтдилар. Тадбир қизғин савол-жавоблар ва мунозаралар асосида ўтди.
3-ТТЖ тарбиячи-педагоги А.Хаитова ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов