Дунёвийлик даҳрийликми?
“Гидромелиорация” факультетининг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор -ўқитувчилари Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Оққўрғон” МФЙ нинг фаоллари билан жорий йилнинг 24 декабрь куни “Дунёвийлик - даҳрийлик эмас” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.
Давра суҳбатини маҳалла раиси Маҳмуд Абдуллаев очиб, иштирокчиларни ўтказилаётган маънавий - маърифий учрашув “Оққўрғон” маҳалласидаги ижтимоий - маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилганлигини айтиб ўтди. Давра суҳбатини кафедра доценти Қудратилло Рахимов давом эттириб илмлар диний ва дунёвий илмларга ажратилади, диний билимлар деганда қуръон, ҳадис ва бошқа диний манбааларда келтирилган маълумотларни, дунёвий илм деганда эса мактаб, коллеж, институт ва бошқа таълим муассасаларида ўтиладиган фанлар назарда тутилади, аслида бу икки илмнинг биргаликда олингани тўғридир.
Биз дунёвий билим деб айтаётган билимлар, аслида инсоннинг иймонини қувватлаб, эътиқодини мустаҳкам қилиши ҳақида гапирди. Ўз фикрларини бир қанча олим ва мутафаккирларимиз, ҳусусан, ҳозирги бизнинг давримизда яшаб ижод қилган машхур олимлардан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг ва профессор Латипов Қудрат Шариповичларнинг ибратли ҳаёт йўлларидан ва ёзиб қолдирган асарларидан мисоллар келтирди. Давра суҳбати йиғилганлар ўртасида қизғин ва мунозарали бўлиб ўтди. Бундай суҳбатларни кўпроқ ўтказиш маҳалла фаоллари томонидан таъкидланди.
Кафедра ассистенти. Д. Аллаёров ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов