Ер ва сув - илм ҳам амал талабгори
Илм ва амалнинг уйғунлиги ҳар қандай соҳада улкан ютуқ ва самарадорликни таъминлаши аниқ. Худди шу мақсадда тупроқ билан ишлай билиш, ер билан сирлаша олиш ҳам катта малака ва билимни талаб этади. Ана шу маънода 2018 йил 25 декабр куни ТИКХММИ доценти Б. Матяқубов ва доц. в. б. К. Камиловлар, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Швейцария ривожлантириш ва ҳамкорлик агентлиги томонидан ташкил қилинган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» доирасида Сирдарё вилоятида 2019 йил ҳосили учун суғориладиган ерларни шўр ювишга тайёрлаш, шўрини ювиш ва ерларни мелиоратив барқарорлигини таъминлаш тадбирларининг бажарилиши бўйича Республика кўргазмали семинарида маъруза билан қатнашишди.
Кўргазмали семинарда 100дан ортиқ мутахассислар қатнашишди, жумладан Сув хўжалиги вазирлиги ходимлари, Республикадаги ИТХБ ва Мелиоратив экспедиция бошлиқлари, коллеж директорлари, илмий текшириш институтлари ва ТИҚХММИ профессор-ўқитувчилари ҳамда Сирдарё вилоятидаги Сув истеъмолчилари уюшмаси мутахассислари иштирок этишди. Кўргазмали семинар юқори савияда дала шароитида савол-жавобларга бой руҳда ўтказилди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти Бахтияр Матякубов ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов