Навбатдаги семинар-тренинг

Институтнинг “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси ташаббуси билан 2019 йил 25 - январ куни 8-маърузалар залида “ҚСХЭА” факультетининг 3-курс талабалари ҳамда кафедра магистрантлари иштирокида Краков технология университети тадқиқотчиси ва кафедра профессори т.ф.д. Турсунов Обиджон Бобоқуловичнинг “BIO-ENERGY” мавзусидаги семинар-треннинги ташкил этилди. Семинар-треннингни ташкил этишдан мақсад, талабаларга биоэнергия ҳақида батафсил маълумот бериш, шунингдек, т.ф.д. проф. О.Б. Турсуновнинг ушбу соҳада олиб борган илмий-тадқиқот ишлари билан талабаларни яқиндан таништириш.

Мазкур тадбирнинг биринчи қисмида “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси 1-курс магистранти Н.Н. Абдуғаниевнинг т.ф.д. проф. О.Б. Турсунов раҳбарлигида “Энергия олиш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманидаги қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ) характеристикасини комплекс ўрганиш” мавзусида олиб бораётган магистрлик диссертацияси юзасидан шу кунларда бажараётган ишлари тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисмида т.ф.д. проф. О.Б. Турсунов биоэнергия тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди ҳамда ушбу соҳада ўзи олиб борган илмий-тадқиқот ишлари ва олинган натижалар бўйича қатнашчиларга маълумотлар берди. Семинар-треннинг давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олишди. Тадбир сўнгида кафедра мудири Д.Б. Қодиров сўзга чиқиб қатнашчиларнинг кейинги илмий фаолиятларига омад ва зафарлар тилади.

Семинар координатори PhD Д.Б.Қодиров, Тадбир ташкилотчиси “ЭТ ва ҚТЭМ” кафедраси магистранти Н.Н.Абдуғаниев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов​