Геоинформатика бўйича халқаро анъанавий GI 2021 конференция ўз ишини бошлади

"Геоахборот тизим ва технологиялари орқали барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш" мавзуидаги конференция бугунги кундаги долзарб муаммолардан бирига қаратилди. Уч кунга мўлжалланган ушбу анжуман 27-29 январь кунлари соҳага доир муаммоларни ёритиш ва ечимига доир мулоҳазаларни билдириш билан ажралиб туради. У ярим онлайн ва офлайн тарзда давом этмоқда.  GI 2021 конференцияси Эрасмус+ DSinGIS лойиҳаси доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ва Обуда Университетининг (Венгрия) Алба Региа техника факультети ташкилотчи сифатида биргаликда ташкил этишди. Конференцияни Республика олий таълим кенгаши раиси, ТИҚХММИ ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич кириш сўзи билан очиб бошқариб бордилар.

2021 йилда GI конференцияси "Геоахборот тизим ва технологиялари орқали барқарор  ривожланишни қўллаб-қувватлаш" мавзусига қаратилган. Географик ахборот фани назарий асос сифатида, Геоинформатика методология сифатида ва ГАТ дастурий технологиялар сифатида ахборотни турли манбалар орқали жойлаштириш учун кучли воситалардир. Бу бизнинг муҳит ва табиий ресурсларимиз, иқтисодиётимиз ва охир-оқибат жамиятимизни муваффақиятли бошқариш учун зарур бўлган нарсадир. Тақриздан ўтган ва конференцияга қабул қилинган энг яхши илмий мақолалар Scops халқаро библиографик ва абстракт маълумотлар базасига киритиладиган журналда чоп этилгани аҳамиятлидир. ГАТнинг минтақавий барқарор ривожланишда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини бошқаришда, қишлоқ хўжалигида, қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаш ва автоматлаштиришдаги роли ва геодезик жараёнларда геоинформатика, кадастр ва ер тузиш соҳасидаги янги тенденциялар ва технологиялар, геоинформатика соҳасида касбий ва масофавий таълим каби мавзулар конференциянинг асосини ташкил этди.

ГАТга оид мутахассисликлар бўйича бакалавр, магистр ва докторантлар, ГАТ билан боғлиқ корхона ва ташкилот рахбарлари иштирок етишди . Сессияда очилиш қисмида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Таджиевич Юсупов, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Рахимович Хамраев, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброхим Юлчиевич Абдурахмонов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Абдухакимович Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Шойимқулович Бегимқулов, Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Франкоис Бегеот, Венгрия давлатининг Ўзбекистондаги Венгрия Ўзбекистондаги елчиси Питер Санто, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бошқарма бошлиғи Ихтиёр Ергашев, Миллий Ерасмус + Офиси координатори Азиза Каримовна Абдурахманова, Ерасмус + ДСинГИС лойиҳаси координатори, ҒОбуда университети, Венгрия) Лорант Фолдварйлар ўз истакларини билдирдилар. Сўнгра асосий маърузачилардан Жосеф Штробл (Залцбург университети, Австрия), Маркуш Бела (Обуда университети, Венгрия), Малгорзата Вероне Вожташек (Обуда университети, Венгрия), Житка Кумҳалова (Прага шаҳридаги Чехия ҳаёт фанлари университети), Елдар Курбанов (Волга давлат технология университети, Россия), Шуҳрат Шокиров (Австралия Миллий университети, Австралия)лар чиқиш қилдилар.

ТИҚХММИ  матбуот хизмати