Институт психологи билан учрашув

Қишлоқ ва сув хўжалиги энегия таъминоти факультети “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Ў.Халиқназаровнинг таклифига кўра Институт психологи Мухамедова Муҳайё Камолхоновна билан 5430200-“Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” таълим йўналишининг 4-курс 401, 402 а ва 404 - гуруҳ талабалари билан “Соғлом турмуш-фаровон ҳаёт” мавзусида семинар тренинг ўтказилди. Ушбу семинар тренингда талабаларга соғлом турмуш тарзи бўйича нималарга эътибор бериш кераклиги тушунтирилди. Инсон эрталаб уйғонганда ўзини-ўзи қандай қилиб кайфиятини кўтариш ва спорт билан шуғулланиши, кун давомида яхши кайфиятда юришига таъсирини ҳар хил мисоллар ёрдамида тушунтириб беришди.

Психолог тамонидан талабаларга турли хил савол-жавоблар ва расмлар чиздириш усуллари орқали талабаларнинг нималарга қизиқишлари ва қандай муаммолар борлиги ҳамда бу муаммолардан чиқиш учун нималарга эътиборлироқ бўлиши кераклиги айтиб берилди. Дарс савол-жавобларга бой бўлиб қизиқарли тарзда олиб борилди.

ЭТваЭЖФ кафедраси  доценти Ў.Халиқназаров ахбороти

      ТИҚХММИ  матбуот хизмати