“5+1 тизими” бўйича Ботиометрик марказга саёҳат
“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети 5430500- Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти таълим йўналишининг 1-босқич талабалари 2021 йил 27 февралъ куни “5+1 тизими” бўйича “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Н.Айтбаев билан Тошкент шаҳар Сергили туманида жойлашган “Ботиометрик марказ”га ташриф буюришдилар.
Талабалар “Ботиометрик марказ”нинг асосий иш фаолияти билан танишдилар. Марказ замонавий технолгиялар билан таъминланган бўлиб, асосан иш фаолияти Республикамизнинг барча вилоятларида насос станцияларига сервис хизмт кўрсатишдан иборатдир.
Ушбу марказда мутахасислар тамонидан талабаларга электр моторларни изолияциясини қаршилигини текшириш, насос станцияларининг ишдан чиқиш сабабларини тушунтириб беришдилар. Сўнги технологиялар билан жиҳозланган ушбу лоборатория қурилмалари талабаларда катта қизиқиш ва таъсурот қолдирди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан етарлича жавоблар олишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати