"Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда"

Шарқнинг буюк мутафаккири, шоир Абдураҳмон Жомийнинг бу фикри топиб айтилган ҳақиқат. Ўзинга раво кўрганни ўзгага ҳам раво кўр деган ҳадиснамо ўгит ҳам бежиз эмас. Бу моддий неъматга эмас, балки маънавий яралмага ҳам хослигини инкор этиш мумкин эмас. Китоб на шундай маънавий мўъжиза. Китобга меҳри устувор бўлган китобсевар инсоннинг ўзгалар ҳам ўзи мутолаа этаётган китоблардан баҳраманд бўлишини чин дилдан исташи табиий. 4 - Талабалар турар жойида 2021 йил 26 февраль куни "Китоб ўрнига китоб" кўнгиллилар акцияси ўтказилди.

Тадбирдан мақсад талабаларни китобхонлигини ошириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун китоб ўрнига қўйилган китоблардан фойдаланишдир. Кўнгиллилар акциясида "Гидромелиорация" факультети декани А.Фатхуллаев декан ўринбосарлари, факультет хотин-қизлар кенгаши раиси З. Бекназарова ҳамда факультет профессор-ўқитувчилари қатнанашиб китоблар туҳфа этишди. Талабалар турар жойида яшовчи талабалар ҳам қатнашиб, ўқиш учун китоблар олиб акциядан мамнун бўлишди. Кўнгиллилар акциямиз бир ой давом этади. Тадбирни ташкиллаштиришда тарбиячи-педагог  Н.Исокулованинг хизматлари катта бўлди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати