Миллат танламас иллат
Инсон ҳаётига қутқу соладиган чегара билмас иллатлардан бири шубҳасизки, бу гиёҳвандликдир. Унга мубтало бўлган не-не оилаларнинг фарзандлари маҳалла олдида ота - онасининг юзини шувит қилгани ҳам факт. Шундай экан, унга қарши курашиш муросасиз тарзда бўлиши керак. Бу жамиятнинг соғломлиги билан боғлиқлигини унутмаслик керак. Ақлан, руҳан ва жисмонан соғлом авлодгина юл-юртга садоқат билан хизмат қила олади.
Жорий йилнинг 26 февраль куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети хотин-қизлар кенгаши раиси Р. Т. Қодирова томонидан "Гиёҳвандлик аср вабоси ундан ёшларимизни асрайлик” мавзусида маънавий - маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти гиёҳвандлик ва уюшган гуруҳлар билан жиноятларни тергов қилиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси майор Ғолибкулов Обиджон Оролович иштирок этдилар.
Обиджон Ғолибқулов бу иллатнинг ҳаёт кушандаси эканини айтиб унга гирфитор бўлганларнинг оқибати хунук ва охирати куюк бўлишини эътироф эта туриб ўзи билан бирга олиб келган ҳужжатли фильмларни ҳам намойиш қилди. Талаба ва профессор ўқитувчилар уни айрича эътибор билан тинглаб кетма-кет саволлар беришди. Ички хизмат ходими уларга батафсил ва асосли жавобларни қайтарди. Тадбир кутилгандан ҳам зиёда мазмунли ва мароқли тарзда кечди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати