Мазмундор ва моҳиятли очиқ дарс
Очиқ дарсларнинг қачон ва қаерда ўтказилиши эмас, балки унинг теран тафаккур, чуқур илмий-назарий ҳамда мантиқий асосга эга эканлиги аҳамиятлидир. Худди шундай мазмунга эга бўлган очиқ дарс ҳақида маълумот келтириб ўтиш жоиз.
Институтимизнинг “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти Мансуров Сафар Рахманкуловичнинг «Сув оқими кўндаланг кесими параметрларини аниқлаш. Чуқурлик ўлчаш маълумотларини қайта ишлаш» мавзусидаги очиқ дарси 2019-йил 18-март соат 1000 да Б-403 аудиториясида «Гидротехника қурилиши» факультети, “5450400 -Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” йўналиши 2-курс 201-гуруҳ талабаларига ўтказилди. Очиқ дарсда ИСМИТИ, катта илмий ходими Ибрагимов И. Ю., “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Машғулот аввалида ўқитувчи талабаларга: Ўқитувчи мавзуни эълон қилди, мавзу бўйича тарқатма материаллар талабаларга тарқатилди. Дастлаб чуқурлик ўлчаш вазифаларига, Сув оқимининг чуқурлиги ўлчашдан мақсад, ўлчанган маълумотлар асосида натижаларни қайта ишлаш, чуқурликларни ўлчаш учун мослама ва асбоблар, ўлчов асбобларининг таснифи ва дарё ўзани кўндаланг қирқимининг асосий морфометрик элементлари ҳақида батафсил тушунтирди. Дарс сўнгида машғулотда фаол иштирок этганликка қараб ўқитувчи ҳар бир талабани баҳолаб борди. Амалий машғулот дарси талабалар ва ўқитувчи ўртасида ўзаро фикр-алмашиниб, савол-жавоб тарзида қизиқарли тарзда ўтказилди.
“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти Мансуров С. Ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов