АҚШ Колорада штати мутахассисларининг институтимизга ташрифи

2021 йил 26 март куни АҚШ Колорада штати “Гидротехник иншоотлари ва уларнинг хавфсизлиги” бўйича мутахассислари делегацияси ТИҚХММИга ташриф буюрди. Делегация аъзолари Ўзбекистонга ташрифи режаси бўйича дастлаб Ҳисорак, Тўпаланг сув омборларининг техник ҳолатларини замонавий технологиялар асосида ўрганиб келишиб, 26 март куни Сув хўжалиги вазирлигида мутахассислар иштирокида тақдимот қилишди.

Муҳокамада институтдан Халқаро алоқалар бўйича проректор А.Салохиддинов, профессорлар М.Бакиев, Б.Хасанов, А.Янгиевлар қатнашишди. Сўнгра эса меҳмонлар институтимиз мажлислар залида институт ҳақида маълумотлар, лаборатория бинолари билан танишишди. Меҳмонлар билан Илмий тадқиқот ишлари ва ўқув жараёнлари бўйича ўзаро ҳамкорлик Меморандуми тузиш тўғрисида келишиб олинди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати