5+1 тизими бўйича Алишер Навоий кутубхонасига ташриф

“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Ш.Юсупов  Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган беш ташаббуснинг тўртинчисига, яъни аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети 1 курс талабаларини 2021 йил 27 март куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташриф буюришди. Талабалар кутубхонадан доимий фойдаланиш учун аъзо бўлишди ва кутубхона мутахассислари тамонидан таништирилиб чиқишди.

Кутубхона 1870 йили май ойида Тошкент оммавий кутубхонаси сифатида очилган. Фондини ташкил қилишга Халқ маорифи вазирлиги, Фанлар Академияси, Оммавий кутубхона, География жамияти, Россия бош штаби ҳамкорлик кўрсатиб, ўз фондларидан адабиётлар совға қилишган. 1870 йил май ойида 2200 томдан (1200 номдаги) ортиқ китоб йиғилиб, кутубхона фондининг асоси яратилган.

2002 йил 12 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ кутубхонанинг мақоми – миллий ва хорижий адабиётларнинг асосий давлат хазинаси, кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик соҳасидаги илмий-тадқиқот, методик ишларни олиб борувчи ва мувофиқлаштирувчи илмий марказ этиб белгиланди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга кутубхона мутахассислари томонидан кераклича маълумотлар олишди.

 

 “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати