COVID – 19 вирусининг Британча штамми тўғрисида
Бугун "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг “Ердан фойдаланиш” кафедраси катта ўқитувчиси З.Ҳафизова ҳамда шу кафедранинг катта ўқитувчиси А.Муқимов ташаббуси билан факультет анжуманлар залида бугунги куннинг энг муҳим мавзуси COVID – 19 вирусининг Британча штамми тўғрисида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларга маълумот бериш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Унда Тошкент шаҳар Репродуктив саломатлик марказининг олий тоифали шифокори М.Азимова ўз маърузаси билан иштирок этди. Тадбирда генетик шаклини ўзгартирилган, жуда тез, тарқалувчи, айниқса ёшларга кўпроқ юқувчи COVID – 19 вирусининг Британча штамми пайдо бўлди. Бу тур тарқалишини олдини олиш учун нималар қилиш керак. янги штамм тарқалишини олдини олишнинг ягона ва туғри йўли бу зарарланган беморни алоҳида (изоляция) ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларни ҳам алоҳида назоратда олиш зарур. Тўғри, Ўзбекистонда айни пайтда эпидемиологик барқарор вазият ҳукмронлик қилмоқда. Аммо бу коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфи бутунлай тугади, дегани эмас. Юқорида айтилганидек, «COVID-19»нинг B.1.1.7 шакли — «британча» штаммини енгишнинг ягона йўли карантин қоидаларига амал қилишдир.
Айни пайтда мамлакатимизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Агар аҳолимиз мана шу юмшатилган тартибга тўлиқ риоя қилмаса, унинг оқибатлари қатъий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, барчаси ўзимизга боғлиқ. Муҳими, «COVID-19»га қарши вакцина янги штаммда ҳам фойда бериши аниқланган. Шу боис, оммавий эмлаш бизнинг юртимизда бошланишига қадар ҳар бир фуқаро ўз саломатлигига ўзи масъул бўлиб, тиббий ниқобдан мунтазам фойдаланса, карантин қоидаларига риоя қилса, шубҳасиз, биз дунёнинг қатор давлатларида давом этаётган бугунги эпидемиологик нохуш вазиятдан сақланиб қоламиз, дейди мутахассис. Ҳозирги кунда кўча-кўйда, транспорт, бозор ва дўконларда фуқароларимизнинг ўта хотиржамлиги, карантин талаб-қоидаларини писанд қилмаётгани, оддий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслигининг гувоҳи бўляпмиз. Шу боис барчамиз карантин қоидаларига жиддий қарашимиз, ўзимизни, оиламизни асрашимиз лозим.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати