Зиёратгоҳ зиёси
Мустақиллик сабабли улуғларимиз, аждодларимиз ва алломаларимизни муқаддас қадамжолари, абадий қўним жойлари ободонлаштирилиб зиёратгоҳларга айлантирилди. Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Зеро, зиёрат улуғларнинг ёди билан қалбларга ором бахш этади.
Шу муносабат билан "Гидромелиорация" факултети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 203-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Д.Г.Юлчиев билан биргаликда 26 апрел куни Зангиота зиёратгоҳига ташриф буюришди.
Ташриф натижасида талабалар етук ахлоқ-одоб соҳиби, хаким ва табиб, сўфий ва авлиё Занги ота ҳазратлари ҳақида муфассал маълумотга эга бўлдилар.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов