“Гидрология ва экология” кафедраси томонидан кенг кўламли ўқув-танишув амалиётлари бўлиб ўтмоқда
“Гидрология ва экология” кaфедраси мудири Х. Т. Тўхтаева ташаббуси билан Ромитан тумани Қоқиштувон МФЙда жойлашган филиалнинг лабораториясида ЭАММ 1.1 гуруҳининг ўқув-танишув амалиёти ўтказилмоқда. Амалиёт раҳбарлари сифатида доцент Й.Б.Раҳматов, Х.Т.Тўхтаева, ассистентлар Ж.Дустов ва Ш.Ҳакимовлар талабаларга амалий билимларни ўргатишмоқда. Мазкур ўқув-танишув амалиёт мақсади Ромитан туманидаги чўл зонасида саксовул турларини лаборатория шароитида экиб ундириш ҳамда тупроқ эрозияси ва ер усти сувлари билан танишиб, таҳлиллар ўтказиш, эко-мактаб билан танишиб филиал ҳақида маълумотлар беришдир. Ромитан тумани Қоқиштувон МФЙ аҳолиси ўртасида эко-сўровномалар ташкиллаштириш. Бу каби кенг кўламли ўқув-танишув амалиётлари талабаларнинг етук, рақобат бардош ва малакали кадр бўлиб етишишларида катта аҳамият касб этади.
Ҳозирда ўқув-танишув амалиётида бўлиб турган “Гидрология ва экология” кафедрасининг бир қатор талабалари ва устозлари Ромитан туманида зиёрат ва эко туризмни ривожлантиришнинг бир қанча имкониятларини ҳам ўрганишмоқда. Туманда мавжуд салоҳиятдан максимал фойдаланиш, қишлоқ ва сув хўжалигида мавжуд имкониятларни ошириш устувор вазифалардан бири сифатида ўқув-танишув амалиётининг дастуридан жой олган.
ТИҚХММИ матбуот хизмати