“UzCLAASAgro” корхонасида технологик амалиёт

Жорий йилнинг 26 апрелидан “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети “Қишлоқ ва сув хўжалиги техник сервиси” бакалавр таълим  йўналиши талабалари “Uz CLAAS Agro” корхонасида технологик амалиётни бошладилар. Хорижий сармояларга эга “Uz CLAAS Agro” қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамият шаклида замонавий юқори технологияли маҳсулотни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унинг вазифалари "CLAAS" бренди остида машҳур қишлоқ хўжалиги техникалари - тракторлар, ғалла ва ем-хашак комбайнлари, пресс-подборщиклар ва бошқа ҳаракатланувчи ва тиркамали қишлоқ хўжалик техникаларини яратишга ихтисослашган. Жумладан, тежамкорлик, самарадорлик ва сифат жиҳатидан дунёнинг энг яхши тракторлари билан рақобатлаша оладиган “ARION 630C” тракторини корхонанинг энг оммабоп маҳсулоти сифатида айтиб ўтиш мумкин.Талабаларимиз ушбу корхонада 15-майга қадар технологик амалиётни ўтайдилар.

      

ЁБИБ бўйича декан муовини К.Усмонов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати