Талабалар қизиқиши ва ташаббуси институт илмий-ўқув палигони тажрибаларида давом этди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли ва 2018 йил 8-майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3702-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида
“Гидромелиорация” факультети 5450700- “Сув таъминоти муҳандислик тизимлари” таълим йўналиши 3-босқич 306-гуруҳ талабалари ташаббус кўрсатишиб, Экология ва сув ресурсларини бшқариш кафедраси ўқитувчилари доц. А.Каримов, доц. М. Абдуқодирова ва асс. Ж.Дурходжаевлар раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиётини жорий йилнинг 24 апрел куни ТИҚХММИ “Илмий-ўқув маркази” ДУК полигонида қувурларни ётқизиш ва улаш бўйича назарий билимларини амалиёт жараёнига тадбиқ этдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати