Зиёрат – қалб зиёфати
Соҳибқирон Амир Темур халқ фаровонлиги-ю, мамлакат ободончилиги йўлида сув омборлари, тўғонлар қуришга, ариқлар қазишга, янги ерларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор берган. Мамлакатнинг иқтисодий аҳволини кўтариш, аҳоли учун савдонинг аҳамияти беқиёс эканлигини тушунган ҳукмдор бозорлар, расталар ва турли-туман устахоналарни барпо этиб, халқ ҳунармандчилик санъатини тараққий эттирган. Эзгуликнинг барҳаётлиги, анъаналарнинг бардавомлигига асос сифатида шуни эътироф этиш ўринлики, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ҳар жабҳадаги ўзгаришлар, ободончиликларни кўриб қувонасан киши.
ТИҚХММИ Қарши филиали профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ҳамда иқтидорли ва фаол талабалари жамоаси Темур туғилиб вояга етган манзилгоҳга - Шаҳрисабзга саёҳат қилиб, тарихий қадамжоларни кўздан кечириб, халқимиз ҳар соҳада моҳир бўлганлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди ҳамда Темур салтанатидан кўнгли ғурурга тўлди.
Юртимизда ички туризм сифатида Шаҳрисабзга қилинган саёҳат ҳар бир кишининг кўнглида шубҳасиз, буюк тарихга, буюк аждодларига муносиб тарзда меҳнат қилишга ундайди. Бежиз халқимиз орасида ”Яхши дам – меҳнатга ҳамдам” - деган ибора юрмайди. Бу каби тадбирлар эса филиал жамоасини меҳнат унумдорлигини ошириши ҳамда талабаларни ўқишига янада куч-ғайрат бериши билан ҳам аҳамиятлидир.
ТИҚХММИ матбуот хизмати