Хайрия тадбири

Куни кеча «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети» ёшлар кенгаши ташаббуси билан «Хайрия» иши ва тадбирини Чирчиқ 14-Меҳрибонлик уйида бир гуруҳ фаол талаба ва устозлар амалга ошириб келишди. Албатта, юқори кайфиятда ўтган тадбирни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган Бутун факультетимиз талабаларига, факультетимиздаги барча Кафедра ўқитувчиларига, факультет деканатига, Институт раҳбариятига, ГИМ факультети талабаларига, Институт Ёшлар Иттифоқи Бошланғич ташкилотига ва Факультет Ёшлар кенгаши фаолларига миннатдорчилик билдирамиз! Албатта бундай Хайрия тадбирларини сонини янада кўпайтиришга ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга Ўзбекистон Республикаси Президенти 2016 йил 14-центабрда ЎРҚ-406 сонли, «Ёшларга Оид Давлат сиёсати» да ҳам алоҳида урғу бериб ўтган. Биз Ёшлар ҳам Президент сиёсатига бефарқ бўлмаган ҳолда ўз фаоллигимиз билан қўллаб -қувватлашда давом этамиз!

Факультет Ёшлар етакчиси Нуралиев Самандар ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов