Ғолибларни олқишлаб
Муайян ютуқққа эришиш тинимсиз изланиш ва интилувчанликни талаб этади. Бунинг эътирофи ва рағбати эса уларни келгуси ишларга илҳомлантириши тайин. "Қишлоқ менинг такдиримда» номли танлов ғолибларини ҚСХЭТ факультети декани А. Исаков самимий табрикларини йўллаб қуйидагиларни изҳор этди. "Ушбу ғалаба билимли ва ижодкор талабаларимизнинг, уларга илм беришда фидокорлик кўрсатаётган устозлар ва бутун жаоамизнинг ғалабаси десак, асло муболаға булмайди. Шу фурсатдан фойдаланиб барчага соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва улкан зафарлар тилайман. Факультетимиз байроғини янада баланд кўтаришда тинимсиз меҳнат қилаётган устоз ва шогирдларга омад доимо кулиб боқишини оллоҳдан сўраб қоламан. Ғолибларни яна бир бор табриклаб, келгусида юртимиз иқтисодиётини янада юксакларга кўтаришда ўз ҳиссаларини қўшади деб умид қиламан. Ғалаба барчага муборак бўлсин, азизлар."
ТИҚХММИ матбуот хизмати