Беларус миллий техника университети вакили институтимизга ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ташриф буюрди.

Беларус миллий техника университети (БМТУ) қошидаги Педагог кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директор ўринбосари Понасенко Андрей Святославович ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида институтимизга келди. Учрашувда, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Салоҳиддинов, Гидромелиоратив ишларини механизациялаш факультети декани Б.Норов, кафедра мудири И.Худоев, Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагог кадрлар  тайёрлаш бўлими бошлиғи Б.Матякубов ва Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Рахмонов иштирок этишди.

Учрашув БМТУ тарихи, бугунги ҳолати ва илмий йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Сўнгра, БМТУда малака ошириш ва стажировка шарт-шароитлари тўғрисида ўзаро фикр алмашилди. Учрашув бир вақтнинг ўзида онлайн трансляция қилинган боис, 30га яқин онлайн учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. БМТУ ва ТИҚХММИларнинг келгуси ҳамкорлик векторлари келишиб олинди. Учрашув ўзаро дўстона ва илиқ тарзда ўтди.

Маълумот учун: БМТУ QS дунё университетлари рейтингида 801 ўринни қайд қилган. У 1920 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда 16 та факультетда 3000 дан зиёд нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади ва 28 000 нафар талаба таҳсил олади.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати