"Хотира майдони"га ташриф
Кўриш ва кузатиш, ташриф ва таклифлар билишга, маълумотларга эга бўлиб катта таассуротлар уйғонишига боис бўлиши аниқ. Шунинг учун ҳам жам бўлиб ҳамжиҳатликда диққатга сазовор жойларга бориш моҳиятан аҳамиятлидир. ТИҚХММИнинг "Гидромелиорация" факултети Касб таълими ( Сув хўжалиги ва мелиорация) йўналиши 3-босқич 18-гуруҳ талабалари "Қурилиш механикаси" фанидан назарий олинган билимларни амалий мустаҳкамлаш мақсадида "Назарий ва қурилиш механикаси" кафедраси катта ўқитувчиси Э.С.Тошматов билан биргаликда Тошкент шаҳрида жойлашган "Хотира майдони"га боришди. У ерда "Қурилиш механикаси" га оид фермасимон кўприкнинг тузилиши тўғрисида кўплаб маълумотлар олишди. Талабалар амалий таассуротларга эга бўлишди. Бу албатта, хайрли ва маърифий ҳаракатнинг барҳаётлигининг нишонасидир.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов