Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси курсантлари билан учрашув

Ўзбекистоннинг бугунги кунда олиб бораётган очиқ ва фаол ташқи сиёсати дунёнинг етакчи мамлакатлари билан барча соҳаларда, айниқса, таълим йўналишидаги ҳамкорликда кўпроқ ўз аксини топмоқда. Шунга монанд, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳам дунёнинг нуфузли олий таълим марказлари ва ҳарбий академиялари билан фаол ҳамкорлик олиб бораётир. Шу билан бир қаторда Жорий йилнинг 27-январь куни  институтимизнинг талаба қизлари Ўзбекистон  Республикаси қуролли  кучлар  академияси  курсантлари ва раҳбарлари  билан  биргаликда учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувга институт психологи М.Мухамедова, ЕРБ факультети декан ўринбосари Х.Эшовалар қатнашди. М.Мухамедова учрашув охирида Курсантлар ва қизлар билан биргаликда психологик сўров ўтказди. Йиғилишда курсантлар билан талаба қизлар ўртасида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Ушбу учрашув курсантлар ва талаба қизларда жуда катта таассурот қолдирди.

Институт хотин-қизлар қўмитаси б.т.раиси З.Хафизова ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов