Очиқ амалий машғулот
Бугун институтимизнинг “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Ҳайитова Маҳбуба Сафаровнанинг 3 босқич 313-гуруҳ талабаларига “Тупроқдаги тузларнинг таркиби ва уларнинг ўсимликларга зарарлилик даражаси” мавзусида Очиқ амалий машғулот дарсини ўтди. Очиқ дарсда Гидрометерология илмий-текшириш институти кичик илмий ходими Гафуров А.А., Ирригация ва мелиорация кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Машғулот аввалида ўқитувчи талабаларга тупроқдаги тузларнинг таркиблари тўғрисида тушунчалар бериш билан бошлади. Шунингдек, тупроқнинг шўрланиш сабаблари тушунтириб ўтди ва талабаларни ҳар бирига алоҳида топшириқлар берди. Дарс сўнгида машғулотда фаол иштирок этганликка қараб ўқитувчи ҳар бир талабани баҳолаб борди. Амалий машғулот дарси талабалар ва ўқитувчи ўртасида ўзаро фикр-алмашиниб, савол-жавоб тарзида қизиқарли ўтказилди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Хайитова Махбуба ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов