Эҳтиёжманд оилаларга “саховат” қутилари улашилди

Халқимизга хос хислатлар ҳақида сўз кетганда, мурувват ва меҳр-оқибат, саховатпешалик алоҳида тилга олинади. Чиндан ҳам, бу каби инсоний фазилатлар юртдошларимизнинг кундалик ишлари, ниятлари, саъй-ҳаракатлари билан уйғунлашиб кетган. Жорий йилнинг 27 апрель куни ТИҚХММИ Қарши филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси Ў.Тўхтаев бошчилигида моҳи Рамазон ойида хайрли ва саховатли ишлар амалга оширилди. ТИҚХММИ Қарши филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси Ў.Тўхтаев, иқтидорли ва фаол талабалар ҳамда Экология ва атроф муҳит муҳофазаси таълим йўналиши 1-курс 127-гуруҳ талабалари билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги “Оқтепа”МФЙда истиқомат қилаётган 4 нафар эҳтиёжманд ва муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасини тарқатилди. Беморлар ҳолидан хабар олинди, муҳтожларга кўмаклашилди, ёлғиз, боқувчисини йўқотганларга совға-саломлар улашилди.

Бинобарин, инсон ва унинг манфаатлари устувор саналган мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат замирида ҳам аҳоли турмушини янада фаровон этиш, нуронийларни эъзозлаш, вояга етаётган ёш авлодни қадрлашдек улуғвор мақсадлар мужассам. Бу ташаббус бугун талабаларимизни янада жипслаштирмоқда. Энг муҳими, бу ташаббус инсонпарварлик нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

 

Экология ва атроф муҳит муҳофазаси таълим йўналиши 1-курс 127-гуруҳ раҳбари Илҳом Ғаниев ахбороти

ТИҚХММИТ  матбуот хизмати