Гидротехника қурилиши факультетининг “Назарий ва қурилиш механикаси” кафедрасида республика фан олимпиадасининг 1-босқичи натижалари

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасалари (ОТМ) талабалари республика онлайн фан олимпиадасини 2021 йилда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2021 йил 31 мартдаги 159-сон буйруғи билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика онлайн фан олимпиадаси ўтказиш тартиби белгиланган. “Назарий ва қурилиш механикаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Материаллар қаршилиги” фанидан талабалар ўртасида 1-тур олимпиадаси ўтказилди.

Шу муносабат билан 2021 йил 23 апрел куни республика онлайн фан олимпиадасининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда ГТҚ, ГМ, ГИМ, ҚХМ факультетларининг “Гидротехника қурилиши”, “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш”, “Ирригация тизимларида гидроэнергетик объектлар”, “Сув хўжалиги ва мелиорацияишларини механизациялаш”, “Сув хўжалиги ва мелиорация” ва “Мелиоратив гидрогеология” таълим йўналишларидан 2 ва 3 босқич талабалари қатнашишди.

Олимпиаданинг биринчи босқичи натижаларига кўра “Гидротехника қурилиши” факультетининг “Гидротехника қурилиши” таълим йўналиши 3-босқич, 4-гуруҳ талабаси Ш.Жиянов I ўринни ва “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” таълим йўналиши 2-босқич, 2-гуруҳ талабаси О.Дадамирзаев II ўринни эгаллади.

 

 

“Назарий ва қурилиш” кафедраси

доценти Б.Юлдошев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати