Навбатдаги семинар тренинг

Сув хўжалиги соҳасидаги профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш мақсадида Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси асосида “ПЛАТФОРМА”ўқув марказида семинар тренинг ташкил қилинди.

Семинар тренинг 30.04.2019 йилда бошланди. Тренинг расмий очилиш маросими билан бошланиб, уни ташкил қилишдан кўзланган мақсад ва вазифалар айтиб ўтилди. Кун давомида профессор-ўқитувчиларга катталарни ўқитишнинг бир нечта усуллари ва методлари ҳақида тушунчалар берилди. Тренинг асосан катталарни ўқитиш хусусиятларига бағишланди.

Семинар тренингни қолган кунларида олдинги кунни такрорлаш ва янги куннинг мақсад ва вазифалари, бир қанча интерфаол услублар, Юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этиш йўллари ва бошқалар устида сўз юритилди. Семинар тренинг 03.05.2019 йилда ўз ниҳоясига етди. Семинар тренинг якунида бажарилган ишларнинг якуни  ва берилган топшириқлар бўйича презентация тайёрланди ва қатнашчиларга намойиш этилди. Семинар тренингда бажарилган машғулотлар ва берилган маьлумотлар асосида кафедра ички йиғилишида тақдимоти намойиши этилди.

 

ИНСТИТУТ МАТБУОТ КОТИБИ РАҲИМБОЙ ЖУМАНИЁЗОВ