“Бахт манзили томон йўл”

Жорий йилнинг 27 май куни Ер ресурсларини бошқариш факультетига қарашли 1 – ТТЖда 1 – курс талаба ёшлари билан институт психолги М.К. Мухамедова “Бахтли бўлиш сири” мавзуида тадбир ўтказди. Тадбирда факультет ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари Ҳ Эшова ҳам иштирок этди. Тадбир бошида иштирокчиларга мавзуга оид ривоят айтилди ва муҳокама қилинди. Кейинги машғулот “Менинг бахтли куним” деб номланиб, бунда иштирокчилар ўзларининг бахтли ўтказган кунлари ҳақида баён ёзишлари кўрсатмаси берилди ва муҳокама қилинди. Кейинги машғулотда  иштирокчиларга “Ютуқлар календари”ни тузиш ва ўз ҳаётлари давомида эришган ютуқлари рўйхатини тузиш ва ютуқларга эришган маҳалларидаги  ижобий эмоционал туйғулари ҳақида ўртоқлашиш кўрсатмаси берилди.

Тренингда психологик жумбоқларга ечим топилиб, савол – жавоблар ўйини ўтказилди. Барча иштирокчилар тадбирда фаол қатнашишди.Тадбир иштирокчиларига институт психологи М.К. Мухамедова “Бахт  манзили” ҳақида тушунча бериб, бахт бу инсоннинг ички дунёсида эканини,  уни ташқаридан эмас, балки ички оламимиздан излаш ўринлилиги ҳақида сўз юритди. “Бахт сизнинг кимлигингиз ёки сизда нима борлиги эмас. Бахт - бу сизнинг ўй - хаёлларингиздан ҳосил бўлган ҳиссиётдир. Бахт томон йўл йўқ. Бахтнинг ўзи бир йўлдир”, деган сўзлар билан тренинг ўз поёнига етди.
 

Институт психологи Муҳайё Мухамедова ахбороти
ТИҚХММИ  матбуот хизмати